УЧМАЙМИЗМИ?
ЁКИ
МАШИНА ҲАЙДАШНИ КИМ ЎРГАТАДИ?
У уч ой давомида “энг самарали ва тезкор ҳайдовчилик курсларига” (рекламада айтилишича) қатнади, астойдил назарияни дафтарига ёзиб борди, барча керакли маълумотларни ёдлади. Ниҳоят ДАН га имтиҳон топширди ва кутилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қўлга киритди. Анчадан бери орзу қилган истаги ижобат бўлди. Қувониш керак, шундаймасми? Йўқ, бу ҳикоя бахтли
ҳайдовчи ҳақида эмас...
Мустақил амалиётга 2 ой бўлганига қарамай, қаҳрамонимиз ҳанузгача оддий белгиларни билмайди, кўп хатоларга йўл қўяда, катта чорраҳаларда довдираб, машинани бошқаришда қийналада. Бу ўз навбатида уни ДАН ходимлари орасида танилиб кетишига олиб келди. Қаҳрамонимиз борган сари машина ҳайдаш унинг иши эмаслигини, унга ер ости транспортида ёки таксида юриш кераклигини тушуниб борди.
Бу вазият кўпчиликка таниш эканлигига шубҳа йўқ. Натижада китоб тоқчасида ётган ҳайдовчилик гувоҳномасини чанг босиб ётибди. Бу кичкина ҳужжат билан қанақа орзулар, режалар боғлиқ эди. Унинг эгаси эса вақти-вақти билан ўтмишни эслаб, дўстларига “Учмаймизми” дегиси келган пайтни ёдга олиб хурсинди. Машинани усталик билан ҳайдаб, йўлда бир марта ҳам тўхтаб қолмай қўшниларини олдидан мағрур бош билан машинани ҳайдаб ўтишни қанчалик хоҳлаганини, ҳаракат қилганини кўз олдидан ўтказди.
Ҳайдовчиликни ўрганиш аниқ бир қоидаларга мувофиқ кечиши керак ва изчил давом этиши лозим. Биринчи бир ишни қунт билан ўрганиб, кейин иккинчисига ўтинг. Ҳеч қачон осонроқ машқни мукаммал ўрганмай туриб, қийинини бажаришга киришманг.
Бунга ким айбдор? Биринчи ўринда, албатта, ҳайдовчининг ўзи. Демак, у машинани бошқара олмади, эътиборсизлик қилди. Бошқа томондан ўйлаб қарасак, қанақа ўқитувчи – шунақа ўқувчи. Агар ҳайдовчи узоқ вақт давомида машина ҳайдашни ўрганолмаса, хатосиз жойидан қўзғолмаса, бажариш керак бўлган вазифаларнинг бирин-кетинлигини адаштираверса, демак ўқитувчи, яъни инструктор, ҳам айбдор. Ҳайдашни ўрганиш осон иш эмас. Қолаверса, устоз билан ҳам омад кулмаган бўлса, унда бемалол пешонанггизга “тамом” деган сермазмун сўзни битиб қўяверинг.
Хуллас, автоинструктор қандай бўлиши керак? Биринчи ўринда, шубҳасиз, билимдон, малакали. Ахир у ёш ҳайдовчиларга машина ҳайдаш сирларини, қонун-қоидаларини ўргатади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтмоқиманки, ҳайдовчи ерилган саволларга тўлақонли, тушунарли ва тўғри жавоб бера олиши муҳим. Бундан ташқари, ҲАЙДОВЧИЛИКНИ ЎРГАТАДИГАН ИНСТРУКТОР ЧУҚУР БИЛИМГА ЭГА БЎЛИШИ ВА ШУ МАҲОРАТИНИ КЎРАСАТА ОЛИШИ КЕРАК.
Малакали автоинструктор “суръати”:
• Жавобгарлик, талабчанлик, самимийлик. Дарсга доим кечикиб келадиган, яхши шуғулламаяптган ўқувчиларнинг райига қарайдиган, Ҳайдовчилар кунига (туғилган кун, Янги йил) совға олишга қарши эмаслигини доим шама қиладиган домлалар ўқувчиларнинг ҳурматига сазовор бўла олишлари катта гумон. Аксига олиб бу ўрганаётганларнинг ўқув курслардан кўнгли қолишига, машқларга эътиборсиз бўлишларига олиб келиши мумкин.
• Бардошлик, сабр-тоқат. Агар инструктор берилган саволга норозилик ва жаҳл билан қўпол жавоб берса, унда ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари паст бўлиши табиий. Агар инструктор ўрнида тез хафа бўладиган, кўнгилчан шахс бўлса (кўпинча аёллар), унда бу ўқувчиларда йўлда автомобиль ҳайдаётганларида қўрқув хисси уйғониши мумкинлигига сабаб бўлади. Ахир аёлларга фақат эркаклар яхши ҳайдай олади деган гапни ўқтириш мушкул эмас.
• Хайрихоҳлик ва ишга вафодорлик. Агар инструктор ишини чин дилдан, яхши кўриб қилса, ҳар бир ўқувчига якка тартибда дарс берса, уларни ўқишга, изланишга бўлган қизиқишларини сўндирмай, ўқитувчилик маҳоратини кўрсата олса, унда унинг ўқувчилари йўлда бемалол машина ҳайдай олади, ҳеч қачон йўл-ҳаракати қоидаларини бузмайди, автоҳалокатларга учрамайди.
Хўш, агар сиз энди бошлаётган ҳайдовчи бўлсангиз, автомактаб танлашга катта эътибор қилинг. Мактабнинг жиҳозланишига, мавжуд моддий базасига аҳамият беринг ва албатта сизга таълим берадиган ўқитувчиларни билим салоҳиятига, малакасига. Бу учун психолог бўлиш шарт эмас. Агар юқорида айтиб ўтилган талабаларга жавоб бермайдиган автомактаб бўлса, унда уни танламаганиз маъқул.
Комментариев нет:
Отправить комментарий